Nokia 1203 - Умумий маълумот

background image

Умумий маълумот
Қурилмангиз ҳақида

Ушбу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланган

симсиз қурилма EGSM 900 and 1800 networks -да

фойдаланиш учун тасдиқланган. Тармоқлар ҳақида

қўшимча маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожат қилинг.

Қурилмангиз ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган

закладкалар ҳамда учинчи томон учун интернетга

сайтларига йўналишларга эга бўлиши мумкин

шунингдек, сизга ҳам учинчи томон сайтларига кириш

рухсати берилиши мумкин. Булар тегишли интернет

сайтлар Nokia-га тегишли эмас ва Nokia бу сайтларни

қўллаб-қувватламайди ва улар учун масъулият олиб

бормайди. Агар шундай сайтларга кирсангиз,

хавфсизлик чораларини кўринг ва мазмунига эҳтиёт

бўлинг.

Огоҳлантириш:

Ушбу қурилманинг уйғотувчи соатидан ташқари барча

хусусиятларидан фойдаланиш учун қурилма ёқилган

бўлиши лозим. Симсиз қурилмадан фойдаланиш шовқин

ёки хавфга олиб келиши мумкин бўлса, қурилмани

ёқманг.

Ушбу қурилмадан фойдаланганда барча қонунларга

риоя қилинг ва маҳаллий одатларни ҳамда

бошқаларнинг шахсий ҳаёти, қонуний ва муаллифлик

ҳуқуқларини ҳурмат қилинг. Муаллифлик ҳуқуқини

муҳофаза қилиш қоидалари баъзи тасвир, мусиқа ва

бошқа контентдан нусха кўчириш, ўзгартириш, ўтказиш

ёки юборишларга йўл қўймаслиги мумкин.

Қурилмангизда сақланувчи барча муҳим

маълумотларнинг захира нусхаларини яратинг ёки ёзиб

қўйинг.

Бирон бир бошқа қурилмага улаганда унинг хавфсизлик

кўрсатмаларига оид фойдаланувчи қўлланмасини ўқинг.

Мос бўлмаган маҳсулотларни уламанг.

Ушбу қулланмадиги тасвирлар қурилмангиз экранидаги

тасвирдан ўзгача кўриниши мумкин.

Қурилмангиз ҳақидаги қўшимча муҳим маълумотлар

учун фойдаланувчи қўлланмасига мурожаат қилинг.

Тармоқ хизматлари

Қурилмадан фойдаланиш учун сиз симсиз хизмат

кўрсатувчи провайдернинг хизматига эга бўлишингиз

лозим. Бу функциялар ҳамма тармоқларда мавжуд эмас;

бошқа функциялар эса сиздан фойдаланиш учун хизмат

кўрсатувчи провайдер билан махсус келишувга киришни

талаб қилиши мумкин. Тармоқ хизматлари маълумотлар

узатилишини ўз ичига олади. Маҳаллий тармоқ ичидаги

ва роуминг пайтида бошқа тармоқлардаги тўловлар

тўғрисида маълумот олиш учун хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг. Сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерингиз қандай тўловларни амалга оширишни

тушунтириши мумкин.

Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер қурилмангизда

маълум функциялар ўчирилишини ёки ёқилмаслигини

талаб қилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда бу

функциялар қурилмангиз менюсида пайдо бўлмайди.

Қурилмангиз меню номлари, меню тартиби ва

белгиларда ўзгартиришлар каби тайёрланган

маҳсулотларга эга бўлиши мумкин.

Ёрдам

Маҳсулотингизни қандай ишлатиш ёки қурилмангиз

қандай ишлаши кераклиги ҳақида кўпроқ билмоқчи

бўлганингизда, фойдаланувчи қўлланмасига ёки

www.nokia.com/support манзилидаги ёрдам саҳифалари

ёки маҳаллий Nokia веб-саҳифаси ёки уяли телефон

орқали www.nokia.mobi/support манзилига қаранг.

Агар бу муаммоингизни ҳал қилмаса, қуйидагини

бажаринг:

Қурилмани қайта ёқинг: қурилмани ўчиринг ва

батареяни ажратиб олинг. Тахминан бир

дақиқадан сўнг, батареяни алмаштиринг ва

қурилмани ёқинг.

Фойдаланувчи қўлланмасида тушунтирилгани

каби асл стандарт созламаларни тикланг.

Агар муаммо жавобсиз қолса, тузатиш вариантлари

учун Nokia-га мурожаат қилинг. www.nokia.com/repair

манзилларига қаранг. Қурилмангизни тузатишга

юборишдан олдин, қурилмангиздаги маълумотларни ҳар

доим захираланг.